Фото: Tengrinews
Қозоғистон парламенти қонунчиликка келин ўғирлаганлик учун жазони кучайтирувчи тузатишлар тайёрламоқда. Бу ҳақда парламент спикери Эрлан Кошановга таяниб Tengrinews хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, президентнинг Атирауда бўлиб ўтган Миллий қурултой йиғилишида берган топшириғини бажариш мақсадида депутатлар қонунчиликка келин ўғирлаганлик учун жазони кучайтириш бўйича тузатишлар тайёрламоқда.
15 март куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултой йиғилишида Қозоғистонда келин ўғирлаш ҳолатлари ҳақида гапирган эди.
«Мамлакатимизда гўёки миллий урф-одатларни баҳона қилиб, келин ўғирлаш амалиётини татбиқ этишга уринаётганлар ҳам борки, бундай хурофотни умуман оқлаб бўлмайди. Бу прогрессив жамият идеалларига, жумладан, ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари мутлақ устун турадиган жамиятга зид келади. Бундай фактлар нафақат маънавий қоралашни, балки ҳуқуқий баҳо беришни ҳам талаб қилади», деган эди президент.
Шу йилнинг феврал ойида Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Артур Ластаев Чимкентда шов-шувли тарзда келин ўғирланиши ҳақида баёнот бериб, мажбуран турмушга чиққан қизлар кўпинча шериклари томонидан жинсий, жисмоний ва руҳий зўравонлик қурбони бўлишини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди