Фото: Bloomberg
Bloomberg хабарига кўра, Илон Маскнинг бойлиги 439,2 миллиард долларга етди. Tesla ва SpaceX бош директори Bloomberg рейтингида дунёнинг энг бой одамлари орасида биринчи бўлди, унинг соф бойлиги 400 миллиард доллардан ошди. SpaceX 350 миллиард долларлик қиймати билан энг қиммат стартапга айланганидан кейин унинг капитали тахминан 50 миллиард долларга ошди.
Маск бойлиги бўйича Amazon асосчиси Жефф Безос ва Meta раҳбари Марк Цукербергдан олдинда бормоқда.
Илон Маск 2021 йил январида Amazon бош директори Жефф Безосни ортда қолдириб, тарихдаги энг бой одамга айланган эди. Шу вақтда унинг бойлиги 194,8 миллиард долларга баҳоланди.
Bloomberg аввалроқ Маскнинг бойлиги Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейин ҳам ўсишда давом этганини таъкидлади. Маск Республикачилар номзодини омма олдида қўллаб-қувватлаган саноқли йирик тадбиркорлардан бири эди.
Америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкин, деб ёзди The Guardian газетаси. Ҳисоб-китобларга кўра, Маскнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ўсмоқда.
Дунёнинг иккинчи триллионери 2028 йилга бориб, ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани бўлиши кутилмоқда. Nvidia бош директори Женсен Хуанги ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту бойлиги ҳам 2028 йилда 1 триллион доллар чегарасидан ошиб кетиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Олимлар умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган маҳсулотлар номини айтди
Қозоғистонда келин ўғирлаганлик учун жазо кучайтирилади
Болгария ва Руминия 1 январдан Шенген зонасига тўлиқ қўшилади