18:58 / 12.12.2024
22

Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди

Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
Фото: РИА Новости
Фуқаролик олиш учун мигрантлар топширадиган рус тили, шунингдек, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳонлар нархи 2950 рублни ташкил қилади, бу Россия ҳукумати қароридан келиб чиқади, ҳужжат бош вазир Михаил Мишустин томонидан имзоланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш учун имтиҳоннинг нархи 5900 рублни ташкил қилади. Агар иш ёки патент олиш учун имтиҳон топширилса, у 3800 рублга тенг бўлади, деб ёзди РБК.

Илгари бундай имтиҳонлар учун ягона қатъий нарх йўқ эди. Ҳужжат имтиҳон ўтказувчи ташкилот бундай хизмат нархини ҳисоблаб чиқадиган формулани ўрнатган олдинги қарорни бекор қилади.

Россияда ўзини қонунийлаштириш истагида бўлган мигрантлар учун имтиҳонлар 2015 йилдан бери ўтказилмоқда. У учта модулдан иборат: рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари.

Имтиҳонда учта даража мавжуд. Энг оддийси патент олиш учун мўлжалланган, ўртача даражаси вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олиш, энг мураккаб имтиҳон - учинчи даража - яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишни истаганлар томонидан топширилади.

Фуқароликка ариза бериш учун энди энг мураккаб имтиҳон сертификати қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди