Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Американинг Эрон билан урушини инкор этмади, дея Time нашри хабар берди.
“Ҳамма нарса бўлиши мумкин”, деди Трамп тегишли саволга жавоб берар экан.
Трамп биринчи президентлик муддатида Эрон билан ядровий келишувдан чиққан эди: Эрон, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия ўртасидаги келишув иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига Теҳроннинг ядровий дастурини чеклаб қўйган. Халқаро атом энергияси агентлиги декабрь ойида Эрон ядро қуролини яратишга яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирган.
The Wall Street Journal (WSJ) таъкидлашича, ўша пайтда Трамп Эронга “максимал босим” стратегиясини амалга ошириб, республика Қўшма Штатлар террорчи деб ҳисоблаган гуруҳларни молиялаштиришни тўхтатиб, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолатини яхшилашни бошлашига умид билдирган. Нашр манбаларига кўра, сайланган президент бу сиёсатни давом эттириш ниятида.
Reuters манбаларга таяниб, Трамп Эрон бўйича махсус элчи лавозимига АҚШ Миллий разведкаси собиқ раҳбари Ричард Гренел номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди. Илгари у Украина бўйича махсус элчига номзодлар қаторида эди, аммо якунда республикачи бу лавозимга истеъфодаги генерал Кейт Келлогни танлади.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Трамп Эрон бўйича махсус элчи ҳақида ҳам, бу давлатга нисбатан сиёсати борасида ҳам якуний қарорга келгани йўқ. Аммо Гренелнинг танлови Эронга Трампнинг санкциялар ва Эрон ядро дастури бўйича потенциал музокараларга очиқлиги ҳақида сигнал бериши мумкин.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) қўмондони ўринбосари Али Сардор Фадавий Трамп даврида АҚШ сиёсати ўзгармаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди