22:13 / 12.12.2024
16

Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди

Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди
Фото: Reuters
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл халққа телевидение орқали мурожаат қилиб, истеъфога чиқишдан бош тортишини эълон қилди.

Юн Сок Ёл, шунингдек, ўзига қўйилган исён қилиш айбловларини рад этди. Сиёсатчининг таъкидлашича, у “миллатни ҳимоя қилиш ва давлат ишларини изга солиш мақсадида” ҳарбий ҳолат жорий этишга уринган.

Менга нисбатан импичмент эълон қилинса ёки тергов бошланса ҳам, мен ҳалоллик билан бунга қарши тураман”, деди у.
Сиёсатчи мухолифат мамлакатни “миллий инқироз”га бошлаб бораётганини айтди ва “сўнгги дақиқагача халқ билан елкама-елка курашишга” ваъда берди. Президентнинг фикрича, мухолифат устунлик қилаётган парламент “либерал демократиянинг конституциявий тартибини бузадиган маҳлуққа айланган”.

Илтимос, менга ишонинг”, дея президент ҳарбий ҳолатдан ҳайратга ва ташвишга тушганлардан яна бир бор узр сўради.
Сиёсатчи “ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун юридик ва сиёсий жавобгарликдан қочмаслигини” қўшимча қилди.

Жанубий Кореяда кутилмаганда ҳарбий ҳолат

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Жанубий Корея президенти “Шимолий Кореяни қўллаб-қувватловчи кучларни йўқ қилиш” ва “конституциявий тартибни қўллаб-қувватлаш” учун ҳарбий ҳолат эълон қилди. Кутилмаган қарор Юн Сок Ёлнинг “Фуқаролик кучи” партияси ва “Тобуро” мухолифат демократик партияси ўртасида бюджет лойиҳаси бўйича баҳс-мунозаралар фонида қабул қилинди.

Миллий ассамблея ҳарбий ҳолатга қарши чиқди ва уни бекор қилишга эришди. Юн Сок Ёл уни киритгани учун фуқаролардан узр сўради ва буни такрорламасликка ваъда берди.

Ҳозирда мухолифат президент импичментига эришмоқчи. Аввалроқ Юн Сок Ёлга Жанубий Кореядан чиқиш тақиқланган, у тергов остида. 7 декабрь куни парламент давлат раҳбарига импичмент эълон қилишга уринди, аммо бу уриниш ҳукмрон партиядан сайланган парламентарийлар томонидан овоз бериш бойкот қилингани сабабли муваффақиятсизликка учради.

Жанубий Корея полицияси 11 декабрь куни Юн Сок Ёл маъмуриятида тинтув ўтказди. Бир кун аввал эса суд ҳарбий ҳолат эълон қилинишига алоқадорликда айбланиб, давлатга хиёнатда айбланган собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳьюнни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Миллий полиция агентлиги бош комиссари Чо Жи Хо ва Сеул полицияси бошлиғи Ким Бон Сик ҳибсга олинган. Ким Ён Ҳьюн ўз жонига қасд қилишга уринган, аммо унинг олди олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди