Фото: Euronews.
Bloomberg агентлиги Россия ва Яқин Шарқдаги хабардор манбаларига таяниб, Россия ҳукумати Сурияда ҳокимият тепасига келган исёнчилар билан деярли келишувга эришганини ёзмоқда.
Келишув Россиянинг Суриядаги иккита ҳарбий базасини сақлаб қолиш билан боғлиқ. Гап Тартус портидаги база ва Хмеймим авиабазаси ҳақида бормоқда. Икки томонлама келишувга кўра, Россия бу базалардан 2066 йилгача фойдаланиши мумкин.
Агентлик манбаларига кўра, Россия ҳарбийлари ушбу объектларда қолади. Бироқ, бу давом этаётган беқарорлик туфайли ўзгариши мумкин. Bloomberg бу маълумотни Суриянинг янги ҳукумати билан тасдиқлай олмади, Кремл эса ҳозирча сўровга жавоб бермади.
Бир неча кун олдин Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполов Россия ҳокимиятга келган ва «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи етакчилигидаги мухолифат кучлари билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилаётганини айтганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базалари масаласини мамлакатда янги ҳокимият тепасига келганлар билан муҳокама қилиш кераклигини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди