Фото: saveonenergy.cа
Канаданинг Онтарио провинцияси раҳбари Даг Форд агар Вашингтон Канада товарларига 25 фоизлик бож жорий қилса, АҚШ штатларига электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишга ваъда берди. Бу ҳақда CBC хабар берди.
Бу баёнот Канада бош вазири Жастин Трюдо раҳбарлигидаги Канада етакчилари учрашувидан сўнг эълон қилинган. Улар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп айтган янги божхона тарифлари таҳдидига қарши ҳаракатлар режасини муҳокама қилган.
"Биз вазият қанчалик чуқурлашишига қараб тўлиқ жавоб берамиз. Ҳаттоки Мичиган, Нью Йорк ва Висконсин штатларига электр таъминотини тўхтатиш даражасигача боришимиз мумкин. Мен бундай ҳолат юз беришини истамайман, аммо биринчи галдаги вазифам Онтарио, Онтарио аҳолиси ва умуман канадаликларни ҳимоя қилишдир, чунки биз энг йирик провинциямиз", деди Форд.
Ўз навбатида, Канада бош вазири ўринбосари Христя Фриланд “АҚШнинг адолатсиз тарифларига Канаданинг қатъий жавоби”ни ваъда қилди. У Канада металлар ва энг муҳим минераллар бўйича жавоб чораларини кўришини айтди.
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик, Хитойникига эса 10 фоизлик бож жорий этишини айтди. Қарор ноқонуний мигрантлар оқими ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ.
"20 январдан бошлаб Мексика ва Канаданинг барча товарларга 25 фоизлик тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолайман. Ушбу тариф гиёҳванд моддалар, айниқса, фентанил ва ноқонуний мигрантлар мамлакатимизга бостириб киришни тўхтатмагунча ўз кучида қолади", деган Трамп.
У АҚШга асосан Мексика орқали фентанил олиб келинадиган Хитой учун 10 фоизлик бож жорий этишни режалаштираётганини айтган. Сиёсатчи Хитой расмийлари ҳар қандай гиёҳванд моддалар савдогарлари учун ўлим жазосини ваъда қилгани, аммо ваъдаларини бажармаганини эслатган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Гвардиола: Менга ўйинчиларимни қайтариб беринг, нима бўлишини кейин кўрасиз!