date
views 288

Хонанда ва актриса Селена Гомес турмушга чиқмоқда (фото)

Хонанда ва актриса Селена Гомес турмушга чиқмоқда (фото)
Хонанда ва актриса Селена Гомес ўзининг продюсери Бенни Бланкога турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда юлдуз ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилди ва унаштирув узуги тақдим этилган суратларни мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Ижтимоий тармоқдаги постга Гомес “Абадийлик ҳозирдан бошланади” дея изоҳ қолдирди.

Фото: Instagram
Аслида Селена Гомеснинг унаштирилгани ҳақидаги миш-мишлар анчадан бери хорижий ОАВларда учраб турар эди, чунки мухлислар актрисанинг номсиз бармоғидаги катта бриллиант узукни аввалроқ пайқаган ва папарацсиларнинг суратлари турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Фото: Getty Images
Селена ўзининг ҳамкасби, мусиқий продюсер Бенни Бланко билан танишганига ўн йилдан ошган. Бланко хонанданинг энг хит қўшиқларига продюсерлик қилган. Жумладан, улар биргаликда 2015 йилда “Samе Оld Love”, 2021 йилда “I Canʼt Get Enough” каби машҳур тароналар устида ишлаган.

Фото: Тhе Hollywood Reporter
Ўтган йилнинг охирида жуфтлик учрашаётганини расман маълум қилган эди. Хонанда қаллиғи билан тушган суратларини Instagram’да тез-тез жойлаштириб туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хонанда ва актриса Селена Гомес турмушга чиқмоқда (фото)