Фото: Getty Images
АҚШ Жо Байден президентлигининг сўнгги ҳафталарида Украинага қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг юқори мартабали вакилига таяниб, CNN хабар берди.
«Мудофаа вазирлиги кейинги беш ҳафта давомида Украинага катта ҳажмдаги қуролланишни юбориш бўйича тарихий ташаббусни амалга оширади. Январ ўрталарига қадар биз юз минглаб артиллерия снарядлари, мингта ракета, юзта зирҳли техника ва бошқа муҳим ускуналарни юборамиз», — дейди Америка администрациясининг исми ошкор этилмаган вакили.
Етказиб беришлар бўйича мазкур саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш билан Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан шуғулланмоқда. Пентагон етказиб беришлар ўз вақтида амалга оширилиши учун денгиз ва ҳаво маршрутларидан фаол фойдаланади.
Шунга қарамай манбанинг таъкидлашича, Украинанинг асосий муаммоси қурол-яроқ эмас, балки тирик кучлар етишмаслигида. 2025 йилда Украина максимал кучли позицияда бўлиши учун Оқ уй кадрлар масаласига эътибор қаратмоқда: «Биз сафарбар этилган аскарларга ўқитишга тайёрмиз: агар Украина қўшимча кучларни сафарбар этишга ва уларни мамлакатдан ташқаридаги ўқув полигонларига юборишга қарор қилса, биз керакли тайёргарлик билан таъминлаймиз. Аммо сафарбарликни кенгайтириш қарорини Украинанинг ўзи қабул қилиши керак».
12 декабр куни Байден Украинага 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. У HIMARS учун ўқ-дорилар, 105 ва 155 миллиметрли артиллерия снарядлари, Javelin ва АТ-4 танкка қарши тизимлари, гранаталар, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидлар ҳимоя воситаларини ўз ичига олади.
Аввалроқ Байден администрацияси Украинага сафарбарликка жалб этиш ёшини 25 дан 18 ёшга туширишни маслаҳат берган эди. Аммо Украина президенти Володимир Зеленский ушбу ташаббусни рад этиб, муаммо аскарлар сонида эмас, балки бригадалар етарлича таъминламаганида эканини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Европа топ клублари мураббийлари йилига қанча даромад қилади?
Трамп Байденни Украинага ажратилган пулларни ўзлаштиришда айблади
Москвада миллиардер “бомж” ушланди...
NASA янги сунъий йўлдоши океан тубининг энг батафсил харитасини яратди
Трамп ташқи сиёсатдаги энг муҳим вазифаси нима эканлигини айтди