Forbes журнали 2024 йил натижаларига кўра дунёдаги энг нуфузли 100 нафар аёл рейтингини эълон қилди. Рейтингда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен кетма-кет учинчи марта биринчи ўринни эгаллади.
Фото: Euronews.com
Рўйхатнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларини ҳам сиёсатчи аёллар, хусусан, Европа марказий банки раиси Кристин Лагард, Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржия Мелони ва Мексика президенти Клаудия Шейнбаум олди.
Шунингдек, кучли 10 таликка General Motors бош директори Мери Барра, Fidelity Investments раҳбари ва бош директори Эбигейл Жонсон, Accenture бош директори Жули Свит, Pivotal Ventures асосчиси Мелинда Френсис Гейтс, филантроп Маккензи Скотт ва Citi бош директори Жейн Фрэйзер кирди.
Фото: People
Рўйхатда мусиқа санъати соҳасида ўз ўрнига эга бўлган Тейлор Свифт ва Бейонсе ҳам бор. Энг нуфузли аёллар рейтингидаги эстрада юлдузлари орасида Тейлор Свифт энг юқори поғона — 23-ўринни эгаллади. Хонанда Бейонсенинг шов-шувли можароларига қарамай, ушбу рейтингда у 35-ўринни эгаллади. Миллиардер бошловчи Опра Уинфри 33-ўринни эгаллаб, Бейонседан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Хонанда Рианна эса 76-поғонадан ўрин олди.
Forbes журнали 2004 йилдан бери ҳар йилнинг якунида дунёнинг энг нуфузли аёллари рўйхатини тузиб келади. Рейтинг таниқли журналистлар томонидан тузилади ва унда ҳар бир аёлнинг машҳурлик ва иқтисодий жиҳатдан дунёдаги ўрни баҳоланади.
Бейонсе, Тейлор Свифт, Нуфузли аёллар, Рейтинг “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Нобел мукофоти совриндорлари тақдирланди (фото)
Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Осиё чемпионати. Мужибилло Турсунов Қозоғистон вакилини мағлуб этиб Осиё чемпионига айланди
Японияда ярим аср ичида илк бор кит гўшти учун кимошди савдолари ўтказилди