Фото: Gleb Garanich / Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Россия армиясининг Украинага навбатдаги ҳужумидан сўнг Ғарбни чора кўришга чақирди. «Россия ҳар сафар мамлакатимизга янги ҳужумлар уюштирганида, бу объектив заруратни таъкидлайди: Путинга муваффақият қозонмаслигини кўрсатадиган қадамлар», — деди у 13 декабр, жума куни ижтимоий тармоқларида эълон қилган видеомурожаатида.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Владимир Путин урушни тугатиш йўлларини излаш ўрнига ракеталардан фойдаланишда давом этмоқда. «Бироқ, бизнинг ҳамкорларимиз Москвада бундай шахсларнинг барқарорлигини қандай таъминлаш ҳақида ўйламасликлари керак, аксинча, ўзлари ва бутун дунё учун барқарорликни таъминлашга эътибор қаратишлари керак», — деди Украина президенти.
13 декабрда Россия қўшинларининг Украинага ҳужуми
13 декабр куни эрта тонгда Россия армияси 94 та ракета ва 200 га яқин дрон ёрдамида Украинага йирик ҳужум уюштирди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Володимир Зеленский Россия Қуролли кучлари Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ортиқча юкламоқчи бўлганини ва ҳужум совуқ ҳавога тўғри келганини айтди. «Ҳар бир ракета энергетика инфратузилмасига қаратилган эди, бироқ ҳимоячиларимизнинг аниқлиги ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимизнинг ишончлилиги туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди», — деди Украина раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
“Навбаҳор”да ишлаган Андрей Канчельскис Аббосбек Файзуллаевга Европадан бўлаётган эътибор ҳақида нималар деди?
Бейонсе ва Тейлор Свифт дунёнинг 100 нафар энг нуфузли аёллари рўйхатига киритилди
Рўзиқул Бердиев Суперлига-2024нинг энг яхши мураббийи деб топилди!
Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?
Лондондаги офталмолог Башар Асад қандай қилиб Сурия ҳукмдорига айланганди?