Фото: Andrew Harrer/Bloomberg (Andrew Harrer/Bloomberg
АҚШ Федерал апелляция суди TikTokʼнинг мамлакатда 19 январдан бошлаб тақиқланишига оид қонунни вақтинча музлатиш тўғрисидаги илтимосини рад этди, деб хабар беради Bloomberg.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта суд компания ва унинг фойдаланувчиларининг қонунни бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномасини рад этган. 9 декабр куни эса платформа Олий суд TikTokʼнинг апелляцияси бўйича қарор қабул қилгунга қадар қонун вақтинча музлатилишини сўраган, аммо у ҳам рад этилган.
TikTokʼка эгалик қилувчи ByteDance компанияси ишни АҚШ Олий судига қадар етказишни режалаштирмоқда. «TikTokʼка қўйилган тақиқ тўхтатилмаса, АҚШ ва дунёдаги 170 миллиондан зиёд америкаликнинг овози 2025 йил 19 январ куни ўчирилади», — деб ёзади компания Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.
The New York Times’нинг ёзишича, қонуннинг вақтинча музлатилиши АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампга сайловолди кампаниясида ваъда қилганидек «иловани қутқаришга уриниши» учун кўпроқ вақт беради. Хусусан, платформанинг маълум қилишича, Трамп администрацияси қонун ижросини тўхтатиши ёки «унинг жиддий потенциал оқибатларини юмшатиши» мумкин.
Аввалроқ АҚШ Федерал апелляция суди Хитойнинг ByteDance компанияси зиммасига 2025 йил 19 январга қадар TikTok платформасини сотиш мажбуриятини юклаганди. Акс ҳолда платформа АҚШ ҳудудида блокланади. ByteDance’нинг апелляция даъвосида қисқа видеолар сервисига қўйилаётган тақиқ АҚШ конституциясининг сўз эркинлиги тўғрисидаги биринчи тузатишини бузаётганини қайд этган. Аммо суд ушбу асосга қўшилмаган.
Шунингдек, Канада ҳам TikTok видеосервисидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатдаги TikTok Technology Canada Inc бўлинмаси фаолиятини тўхтатишни талаб қилган. Шу билан бирга, Канада ҳукумати TikTok иловаси ишини блоклаш ниятида эмас: ундан фойдаланиш бўйича қарорни фойдаланувчиларнинг ўзлари қабул қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
ОАВ: Украинада 83 минг нафар Россия аскари ҳалок бўлгани тасдиқланди
Жаҳон чемпионати: Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди
Ер олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Аббосбек Файзуллаевнинг “нозик” томонини ошкор қилишди