Фото: Depositphotos
Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда, яъни “музокаралар йили”да тугаши мумкин. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
“АҚШдаги президентлик сайловларида ким ғалаба қозонганидан қатъи назар, Украинадаги урушнинг келаси йили тугаш эҳтимоли юқори... Воқелик шуни кўрсатмоқдаки, 2025 йил музокаралар йили бўлиши муқаррар”, дейилади мақолада.
Шунингдек, Дональд Трампнинг АҚШдаги президентлик сайловларидаги ғалабаси тинчлик жараёнини тезлаштириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Трампнинг ўзи сайловолди ташвиқоти пайтида жанговар ҳаракатларни қисқа вақт ичида якунлаш мумкинлигини таъкидлаган.
Мақола муаллифи таъкидлашича, Трампнинг бу баёноти “озгина муболаға” бўлса-да, умуман олганда, республикачининг музокараларни иложи борича тезроқ бошлаш истагини кўрсатади.
Шунингдек, Украина қўшинларида аскарлар етишмаслиги, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар тез тугаб бораётганига эътибор қаратилмоқда. Трамп ҳокимият тепасига келиши билан АҚШдан етказиладиган ҳарбий ёрдам эса тобора камайиб бориши мумкин. Буларнинг барчаси Киевни Москва билан музокарага киришишга мажбур қилади, дейилади мақолада.
АҚШнинг сайланган президенти Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаган, лекин Киевнинг Европа иттифоқи билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш вариантини таклиф этиши мумкин.
Трамп жамоасининг урушни тугатиш режаси
АҚШнинг сайланган президенти жамоаси Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича учта эҳтимолий режасини кўриб чиқмоқда. Улардан бири ҳозирги фронт чизиқлари бўйлаб можарони музлатишни, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини тўхтатиб қўйишни назарда тутади. Бундан ташқари, мавжуд фронт чизиқлари бўйлаб демилитаризация зоналарини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Германия Сурияни қўллаб-қувватлаш шартларини эълон қилди
Трамп АҚШ ракеталари билан Россияга чуқур зарбалар беришга қарши чиқди
Исроил эгаллаб олган Жўлан тепаликлари қандай стратегик аҳамиятга эга?
Шольц: “Путинга қўнғироқ ёқимсиз бўлди, лекин уни такрорлашга тайёрман”
Дизраэли: адабиётда мағлубият, сиёсатда муваффақият