Фото: Видеодан кадр
Россия нефтини ташиётган “Волгонефть 212” ва “Волгонефть 239” кемалари Керч бўғозида ҳалокатга учради, бортда мос равишда 13 ва 14 кишидан иборат экипаж бор. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “РБК”га хабар берди.
"Керч бўғозида ҳалокат ҳолатида бўлган “Волгонефть 212” танкери ҳақидаги маълумот бугун эрталаб келди. Ноқулай об-ҳаво шароити, кучли шамол ва денгизнинг етти баллгача тўлқинланиши туфайли кема шикастланган ва ёрдам сўраган", дея аниқлик киритди идора вакиллари.
Кейинроқ ФВВ ушбу ҳудудда 14 кишилик экипажи бўлган “Волгонефть 239” кемаси шикастлангани ҳақида хабар берган. Иккала кемада ҳам нефть маҳсулотлари мавжуд бўлиб, тўкилиш қайд этилган. Ҳодисага жами 50 дан ортиқ киши ва 11 та техника жалб қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 13 денгизчининг барчаси Керч бўғозидаги “Волгонефть 212” танкеридан эвакуация қилинган, бир киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Доналд Трамп «Йил одами» деб эълон қилинди
Россияда қанотли ракеталар муҳандиси ўлдириб кетилди
Медведев Украина билан музокаралар бошлашнинг иккита шартини маълум қилди
Рамзан Қодиров 80 мингдан ортиқ жангчиси урушда қатнашмаётганини ошкор қилиб қўйди
Хосеп Гвардиола: Ҳозир шу ишни қилсам, ўзимни кечира олмайман!