Жанубий Корея полицияси мамлакат ҳарбий разведка қўмондонлиги раҳбари Мун Сан Хони ҳибсга олди, деб хабар берди Yonhap. Ундан олдин раҳбар бўлиб ишлаган Но Санг Вон ҳам ҳибсга олинган.
Ҳарбий разведканинг амалдаги раҳбари 3 декабр куни Марказий сайлов комиссияси биносига ҳарбий хизматчиларни юборганликда гумон қилинмоқда. Полициянинг тахминича, у президентнинг Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этиш режалари ҳақида олдиндан билган бўлиши мумкин. Чунки Мун Сан Хо ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан икки дақиқа ўтгач, ҳарбийларни Марказий сайлов комиссияси биносига юбориш тўғрисида буйруқ берган.
Ҳарбий разведканинг собиқ раҳбари Но Санг Вон ҳарбий ҳолат жорий этиш режасини тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинган. Жанубий Корея мухолифатининг таъкидлашича, Но Санг Вон тегишли фармон матнини тайёрлаган. У, шунингдек, мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хюн билан яқин муносабатларга эга, у ҳарбий ҳолат жорий этиш режасининг асосий ижрочиси деб аталади. У 8 декабр куни ҳибсга олинган эди.
3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини тақиқловчи ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент аъзолари, тақиққа қарамай, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз беришди. 14 декабр куни улар давлат раҳбарига импичмент эълон қилишди. Энди президент тақдири Конституциявий суднинг қарорига боғлиқ бўлиб турибди. Суд йиғилиши 16 декабр куни ўтказилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Ўзбекистон МДҲда энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди
Медведев келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олиши мумкинлигини айтди
2025 йилда 1 млн 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштириляпти
Аббосбек Файзуллаев ҳақида яна бир яхши хабар!