Фото: Reuters
Туркия агар янги маъмурият ёрдам сўраса, Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий ва мудофаа соҳаларида қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер хабар берди.
Вазир янги маъмуриятнинг ҳаракатларини кузатиш ва унга ҳаракат қилиш имкониятини бериш муҳимлигини айтди.
"Биз янги раҳбарият бундан кейин нима қилишини кўриб чиқиш ва унга имконият бериш керак, деб ҳисоблаймиз. Бизда кўплаб давлатлар билан ҳарбий тайёргарлик ва ҳамкорлик бўйича амалдаги келишувлар мавжуд. Агар Суриянинг янги маъмурияти илтимос қилса, биз бу борада зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз", деди Гюлер.
Бундан ташқари, у янги маъмурият ўзининг илк расмий баёнотида барча ҳукумат муассасаларини, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни ҳурмат қилишини таъкидлаганини эслатди. Улар, шунингдек, кимёвий қурол аниқланган тақдирда, бу ҳақда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига зудлик билан хабар беришга тайёр эканликларини билдирган.
Туркия Исроилдан Сурияга учириладиган самолётларни уриб туширмоқчи
Туркия курдларни қўллаб-қувватлаш учун Исроил Сурияга зарба берган тақдирда Исроил самолётларини уриб туширишга тайёрлигини айтди. Анқара аллақачон Тель Авивни бундай аралашувга тоқат қила олмаслигидан огоҳлантирган.
Агар Исроил шундай ҳаракатларни амалга оширишга қарор қилса, бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ва қирувчи самолётларимиз уларни йўқ қилишга тайёр. Тегишли буйруқлар аллақачон Туркия Қуролли кучларининг бош штабига етказилган, дейди манбалар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Медведев Украина билан музокаралар бошлашнинг иккита шартини маълум қилди
Россия ТИВ: Европа Иттифоқи санкциялардан 1,5 триллион евродан кўпроқ зарар кўрган
Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди
Зоран Марушич нима учун "Нефтчи" клубига ўтганини маълум қилди