Фото: Euronews
Эронда ҳижобсиз жонли эфирда қўшиқ айтган машҳур хонанда Парасту Аҳмадий қамоққа олинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Аҳмадийнинг YouTube’даги каналида эфирга узатилган чиқиши 1,6 миллион марта кўрилган. 27 ёшли хонанда эронлик ахлоқ посбонлар ўлчовига кўра, беўхшов кийинган, елка ва қўллари очиқ, бош кийимсиз, тўрт нафар эркак мусиқачи ҳамроҳлигида камера олдида пайдо бўлган.
Аҳмадийнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатга кўра, хонанда 14 декабрь куни Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти Сари шаҳрида қўлга олинган. У тўғридан-тўғри эфирдаги чиқишидан икки кун ўтиб ушланган. Жиноят иши 13 декабрь куни қўзғатилиб, хонанданинг уйида тинтув ўтказилган.
"Афсуски, биз Аҳмадий хонимга қандай айбловлар қўйилганини билмаймиз. Шунингдек, уни ким ушлагани ва қамоққа олинганидан кейин қаердалиги ҳам номаълум. Юридик каналлар орқали суриштирамиз", деган адвокат.
Эрон мухолифати билан алоқадор Iran International сайти 15 декабрь куни эрталаб Парасту Аҳмадий қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берди, бироқ расмий Теҳрон бу маълумотни тасдиқламади. YouTube’да эфирга чиқишдан олдин Аҳмадий ижтимоий тармоқларда шундай ёзди:
"Исмим Парасту, севган кишиларим учун қўшиқ айтмоқчиман. Доимо эсда тутишим керак бўлган ҳуқуқим бор — азиз ватаним учун куйлаш", деган у.
Таъкидланишича, Теҳронда хонанда гуруҳидан бўлган икки нафар мусиқачи ҳам ҳибсга олинган.
Эронда ҳижобга қарши норозиликлар
Ҳозирда Эронда аёллар жамоат жойларида ҳижобсиз чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Шу туфайли мамлакат бўйлаб мунтазам равишда норозилик намойишлари бўлиб ўтади. 2022 йили 22 ёшли Маҳса Аминий ҳижобни нотўғри ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этганди. Бу Эрон бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган.
Ўшандан бери Теҳрон яширин кузатувни кучайтириш, ахлоқий полициянинг кучли иштироки ва ҳижобсиз аёлларнинг жамоат жойларига киришини тақиқлаш каби чоралар билан аёлларни бостиришда давом этди. БМТ буни “гендер апартеид” деб атади.
2022 йилги норозилик намойишларидан сўнг, ҳижобсиз ўз суратларини жойлаштирган машҳур шахсларга суд қарори билан ҳар ҳафта психиатрия марказларига ташриф буюриш учун мандат берилди. Афсанеҳ Баеган, Азадеҳ Самадий, Лейла Болукат каби актрисалар руҳий саломатлик сертификатларини тақдим этишга мажбур бўлди. Бошқа жазоларга банкларни музлатиш ва саёҳатларни тақиқлаш киради.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мажбурий ҳижобни қўллаб-қувватламайди, аммо бу масалада — Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий каби ваколатларга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Аббосбек Файзуллаев ҳақида яна бир яхши хабар!
Кафилни “кафансиз" қолдирманг!
Тадқиқот: ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади