Сурия ҳукумати 2018–2019 йилларда Москвага 250 миллион долларлик икки тонна нақд пул ўтказган. Financial Times нашрининг иддаосича, Асад режими деярли икки тонна оғирликдаги 100 доллар ва 500 евролик банкнотларни Москванинг Внуково аэропортига ташиб ўтган.
Жумладан, 2019 йил феврал ойида Сурия Марказий банки Москвага 20 миллион еврога яқин, ўша йилнинг май ойида эса 10 миллион доллар жўнатган. Ҳаммаси бўлиб, бу даврда Суриядан Москвага 21 та рейс амалга оширилиб, самолётларда жами 250 миллион доллардан ортиқ маблағ ташилган.
Ўрганилган ҳужжатларга кўра, ушбу маблағлар Россиянинг икки банки – «Россия молия корпорацияси» (РФК) ва ЦМРБанкга жўнатилган. Қайд этилишича, РФК Россия давлат қурол экспорт компанияси бўлган «Рособоронэкспорт» таркибига киради.
Газетанинг қўшимча қилишича, Сурия марказий банки «Сурия диктатори Кремлдан ҳарбий ёрдам учун қарздор бўлган ва унинг қариндошлари Россиядаги активларини яширинча сотиб олган бир даврда» пулларни Москвага ўтказган. Айни нашр 2019 йилда Башар Асаднинг қариндошлари 2013 йилдан бошлаб Москвада камида 20 та кўчмас мулк, жумладан, Москва шаҳридан 19 та квартира сотиб олгани ҳақида ёзган.
Божхона маълумотларига кўра, 2018-йилгача Сурия марказий банки Россия банкларига пул юбормаган.
Бироқ 2018-2019 йилларда Дамашқдан пул олган икки рус банки Сурия ёки бошқа давлатдан бошқа нақд пул қабул қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни Сурия қуролли гуруҳлари Дамашққа тезкор ҳужум уюштирганидан сўнг Башар Асад Сурия президенти лавозимидан кетди ва мамлакатни ҳам тарк этди. Айрим манбаларда Россия расмийлари Асадни Сурияни тарк этишга кўндиргани ва унинг қочиши Россия разведкаси томонидан уюштирилгани ҳақида ёзади.
Россия президенти Владимир Путин Асад ва унинг оиласига Россиядан бошпана берди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин
Samsung Galaxy смартфонларидан ўчириб ташлаш тавсия қилинадиган 32 та илова
Президентнинг янги қарори қабул қилинди