© Sputnik / Евгений Биятов
Украинадаги можаро ўзининг якуний босқичига кирмоқда. Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис ўзининг ижтимоий тармоқлардаги каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Энди биз том маънода якунлаш арафасида турган якуний босқичга кирмоқдамиз. <…> Жанг майдонида рус армияси бутун фронтнинг энг муҳим участкаларидан бирига бирорта ҳам ўқ отмай кириб келди, чунки Украина томонида етарли одам йўқ”, — деди у.
Дэвиснинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский мантиқсиз сабабларга кўра 20 январь, яъни Дональд Трамп инаугурацияси кунигача ушлаб турмоқчи.
“20 январдаги музокараларда Россиянинг позицияси ҳозиргидан кучлироқ бўлади. <…> Нега украиналиклар аллақачон бой берилган мақсад учун ўлишлари керак?", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Time журналига берган интервьюсида Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудига Америка ракеталари билан зарба беришига қарши эканини айтган эди.
Трампнинг сўзларини шарҳлар экан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг бўлажак президентининг позицияси Россияникига тўғри келишини айтди.
АҚШнинг сайланган президенти 20 январь куни ўз лавозимини эгаллайди. Трамп аввалроқ, агар у Жо Байден ўрнига давлат раҳбари бўлганида Украинадаги можаро ҳеч қачон бошланмаслигини айтган эди. Республикачи, агар у қайта сайланса, 24 соат ичида келишувга эришиш ниятида эканини таъкидлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу сўзларни изоҳлар экан, можарони бир кунда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо деб атади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Олимлар кам ухлайдиган одам 2050 йилда қандай кўринишини тасвирлади
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
Пушков НАТО бош котибининг махфий режасини ошкор қилди