Ўзбекистоннинг қарийб 7 минг фуқароси Россияга ишлаш учун кетади. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Агентлик вакиллари аллақачон Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Комсомольск-на-Амуре ва Ялтанинг кўплаб қурилиш ва аутсорсинг компаниялари билан музокаралар олиб боришди.
"Алоҳида келишувлар мавжуд", — дея тасдиқлади агентлик вакили. Унга кўра, "Профрезерв" ва "Rencons Heavy Industries"каби компаниялар жами 5 минг мутахассисга эҳтиёж борлигини маълум қилган. Айни пайтда мазкур корхоналар объектларида 4,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
“Строй Актив” компанияси 2025 йил бошида 600 нафар Ўзбекистон фуқаросини жалб этишни режалаштирган. “Легалонс” компанияси эса, ўз навбатида, товарларни сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш бўйича ишлаш учун қўшимча 600 кишини жалб қилмоқда.
Миграция агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 50 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланган. Меҳнат мигрантларисони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 бараварга ошган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият
Зеленский Ғарбни Россия зарбаларидан кейин чора кўришга чақирди
Россия ҳарбий қўшини Покровск шаҳри чеккаларига ёриб кирди. Шаҳар дош бера оладими?