21:52 / 16.12.2024
12

Германия парламенти Олаф Шолцга ишончсизлик вотуми эълон қилди

Германия парламенти Олаф Шолцга ишончсизлик вотуми эълон қилди
Фото: Reuters
Германия парламенти (Бундестаг) депутатларининг аксарияти такрорий овоз бериш жараёнида канцлер Олаф Шолцга ишончсизлик вотуми ҳақидаги қарорни ёқлади. Бу ҳақда Deutche Welle хабар берди.

Қайд қилинишича, 394 нафар депутат Шолцга ишончсизлик билдирди, 207 нафар депутат канцлерни қўллаб-қувватлади, 116 нафари бетараф қолди.

Энди Олаф Шолц Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга парламентни тарқатиб юборишни таклиф қилиши керак. Бу қарорни қабул қилиш учун Германия президентига 21 кун вақт берилади. Шу билан бирга, амалдаги ҳукумат 2025 йил 23 февралда ўтказилиши кутилаётган муддатидан олдин сайловларга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Ноябр ойида «Социал-демократик партия» (SDPG), «Яшиллар» ва «Эркин Демократик партия» (FDP) вакилларидан иборат ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин Бундестагнинг бу қарори кутилган эди.

11 декабр куни Шолц ҳукуматга ишонч вотуми сўралган мактубни йўллади, чунки у парламентдаги кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлган эди.

ZDF тадқиқотига кўра, ҳозир Германия канцлери лавозимига энг маъқул номзод Христиан Демократик Иттифоқи (SDU) партияси раҳбари Фридрих Мерц ҳисобланади. Уни Германия фуқароларининг 40 фоизи, Шолцни эса атиги 31 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия парламенти Олаф Шолцга ишончсизлик вотуми эълон қилди