Фото: Getty Images
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Суриядаги гуманитар фалокатнинг олдини олиши кераклигини айтди. Унинг фикрича, бунинг учун Россия ва янги ҳокимият ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига йўл қўймаслик ҳамда “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” (ҲТШ) гуруҳини тақиқланган террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тартиб-таомилини йўлга қўйиш лозим.
“Ижобий жараёнларни бошлаш учун Ҳаят Таҳрир аш-Шам ва унинг вакилларини Россиянинг террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тартибини ишга тушириш зарур. Бу жараённинг бошланиши ёки тугашини кутмасдан, икки мамлакат ўртасида дастлабки алоқаларни ўрнатиш ҳамда муаммоларни ҳал қилишни бошлаш имконини берувчи алоқа гуруҳининг ишини зудлик билан ташкил этиш муҳим”, деб ёзади Қодиров ўзининг Telegram каналида.
Унинг қайд этишича, бу инқироздан тезроқ чиқиш ва аҳолига ёрдам беришга имкон яратувчи жаҳон амалиётидир. Шунингдек, у Чеченистонда яшаб, меҳнат қилаётган суриялик фуқароларни алоқа гуруҳига жалб этишни таклиф этди.
10 декабрь куни Давлат думаси биринчи ўқишда, агар ташкилот ғайриқонуний фаолиятини тўхтатган бўлса, уни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш механизмини жорий этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Россияда амалдаги қонунчилик ташкилотларни мазкур рўйхатдан чиқариш имкониятини назарда тутмайди.
Алепподаги Сурия мухолифати жангчилари
Фото: AP Photo
“Ҳаят Таҳрир аш-Шам” бошчилигидаги қуролли гуруҳлар ноябрь ойи охирида Сурияга ҳужум бошлаган эди. Икки ҳафтадан камроқ вақт ичида улар Дамашққа кириб, мамлакат ҳокимиятини эгаллади. 12 декабрь куни Россия гуруҳнинг сиёсий қўмитаси билан алоқалар ўрнатгани ҳақида маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
Чорвоқ сув омбори бўйида халқаро туризм маркази қурилади
Ер олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
30 ёшдан кейин хотирани мустаҳкамлаш учун 12 та фойдали одат