Фото: AFP
Туркия Сурия шимолида ҳарбийларини кўпайтиришда давом этмоқда ва кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Юқори мартабали америкалик амалдорларга кўра, тайёргарлик Башар Асад режими қулагандан кейин фаоллашган. Улар ҳужум 2019 йилда бўлгани каби исталган вақтда бошланиши мумкинлигини айтмоқда. Курдлар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ҳужумнинг олдини олиш учун Анқарага босим ўтказишга чақирмоқда.
“Туркия Сурияда ўз таъсирини кучайтиришга интилмоқда, бу эса Исроилда хавотир уйғотмоқда”, дейилади хабарда.
Россия қўшинларининг Суриядан чиқиб кетиши билан Туркия Сурия ҳаво ҳудуди устидан назоратни қўлга киритиши мумкин. Бу эса Исроил ҳарбий операцияларини мураккаблаштиради.
Бундан ташқари, ўтган ҳафта турк кучлари аввал курдлар назоратида бўлган Манбиж шаҳрини қўлга киритган ва шарққа томон илгарилаб бормоқда. Туркия ўз чегараси бўйлаб буфер зона яратишга интилмоқда, бу Анқаранинг фикрича, курд ҳарбий тузилмаларидан ҳимояланишда зарур.
Туркия муносабати
Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер мамлакатининг Суриядаги ҳарбий иштироки давлатнинг бўлинишини олдини олишга қаратилганини айтди.
"Туркиянинг Сурияда мавжудлиги Сурия ҳудудининг парчаланишига йўл қўймаслик ва у ерда террорчилар учун йўлак яратилишининг олдини олишга қаратилган. Асосий мақсадимиз — Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини ҳимоя қилиш, сиёсий жараённи тинч йўл билан якунлаш ҳамда чегараларимизни террористик унсурлардан тозалашдан иборат", дея таъкидлади у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ясаган шахслар ушланди
Ўзбекистонда биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
Муроджон Аҳмадалиев рақибини "янчиб ташлади"...
Хитой биринчи «гипертовушли самолёт»ни синовдан ўтказди
Асад қай тарзда Россия пропагандаси учун ноқулай иттифоқчига айланди?
Маҳкумларнинг видео-учрашувга бўлган ҳуқуқи таъминланяпти