Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Россиянинг Уляновск вилоятидаги автоҳалокатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 17 декабрь эрталаб соат 05:10 ларда Уляновск вилоятидан ўтадиган Саранск—Сурское—Уляновск йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209 километрида содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси — 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.I., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.
Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси берган маълумотга кўра, беш киши бўлган Cobalt бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва автомобиль ҳаражатланиб келаётган “МАЗ” юк машинаси билан тўқнашган.
Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ясаган шахслар ушланди
Ўзбекистонда биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
Муроджон Аҳмадалиев рақибини "янчиб ташлади"...
Хитой биринчи «гипертовушли самолёт»ни синовдан ўтказди
Асад қай тарзда Россия пропагандаси учун ноқулай иттифоқчига айланди?
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда