Фото: Messinis/AFP/Getty Images
АҚШ Туркия ҳамда унинг иттифоқчилари Сурия чегараси яқинида қўшин тўплаётгани ва кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда америкалик амалдорларга таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
WSJ суҳбатдошларининг сўзларига кўра, аҳолиси асосан курдлардан иборат Кобани шаҳри яқинида тўпланган кучлар орасида кўнгилли жангчилар, турк махсус кучлари ва кўп сонли артиллерия бор.
Нашрнинг ёзишича, Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланган қўшин тўплаш жараёни турк ҳарбийларининг 2019 йил Сурия шимоли-шарқига уюштирган ҳужумига ўхшаб кетади. «Биз бунга диққатимизни қаратганмиз ва вазминликни талаб қиламиз», — дейди WSJ манбаси. Нашрнинг бошқа бир суҳбатдошига кўра, Туркиянинг трансчегаравий операцияси «юз бериши муқаррар».
Сурия курдлари фуқаролик администрацияси амалдори Илҳом Аҳмед сўзларига кўра, турк ҳарбий операциясининг «содир бўлиш эҳтимоли мавжуд». Бу ҳақда у АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампга маълум қилган ва уни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қўшинларини чегара орқали жўнатмаслиги учун босим ўтказишга чақирган. Аҳмед АҚШнинг янги президентига йўллаган мактубида Туркиянинг мақсади Доналд Трамп лавозимга киришгунга қадар курд ерлари устидан «тўлиқ назоратни» ўрнатиш эканини билдирган.
Башар Асад режими қулаганидан кейин Суриядаги курдлар ва Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи исёнчи гуруҳлар ўртасида жанговар ҳаракатлар қайта бошланди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ воситачилигида ташкиллаштирилган музокаралар натижа бермади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Ҳакерлар троян вирусларини Ўзбекистонда кенг тарқатаётгани маълум бўлди
Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлимига сабабчи бўлди