Фото: Getty Images
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз қўшинларини Россияга жўнатгани эвазига Москвадан миллиардлаб доллар қийматдаги озиқ-овқат, нефть, нақд пул ва замонавий қурол-яроғ тизимларини олмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Қўшин юбориш Шимолий Корея учун бир қатор афзалликларни, жумладан, зарур пул ва дипломатик таъсирни тақдим этади. Бу, эҳтимол, Ким Чен Инга халқаро санкцияларга бардош бериш ва ўз қуролли кучларини модернизация қилиш имконини беради.
Жанубий Корея расмийларига кўра, Шимолий Корея Россияга 20 000 та контейнер ҳажмидаги қурол-яроғ етказиб берган. Бу қуроллар таркибига миллионлаб артиллерия ўқлари, янги ишлаб чиқарилган баллистик ракеталар, реактив ўт очиш тизимлари ва узоқ масофали гаубицалар киради.
"Шимолий Корея Россия билан қурол-яроғ етказиб бериш бўйича келишувлардан 5,5 миллиард долларгача фойда олган", дейди Сеулдаги Ханкук хорижий тадқиқотлар университети тадқиқотчиси Елена Гусейнова.
Бундан ташқари, КХДР қўшинларни юбориш натижасида ҳар йили 572 миллион долларгача даромад олиши мумкин. Мамлакатнинг расмий экспорти ўтган йилнинг ўзида 330 миллион долларни ташкил этган. Бироқ на Россия, на Шимолий Корея аскарлар учун Москва қандай ҳақ тўлаганини ошкор қилмайди.
Аммо Шимолий Кореянинг нефть танкерлари Россиядан БМТ санкциялари билан рухсат этилганидан анча кўп нефть олиб келмоқда. Буни ўтган ойда Буюк Британиянинг Очиқ манбалар маркази ва BBC томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили тасдиқлайди.
Украинага қарши уруш Шимолий Кореяга ўзининг энг янги КН-23 ва КН-24 баллистик ракеталарини ҳақиқий жангда ғарб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига қарши синаб кўриш имконини берди. Сеулнинг асосий ташвиши шуки, Шимолий Корея Россия билан ҳамкорликни кучайтириб, стратегик ядровий ракеталар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган илғор технологияларга эга бўлиши мумкин.
"Менимча, Россия ҳали ўта махфий ядровий ва ракета технологиялари ҳамда компонентларини тақдим этиш даражасига етмаган", деди Сеулдаги Миллий хавфсизлик стратегияси институтининг таҳлилчиси Жанг Сеҳо.
КХДРдан Украинадаги урушга юборилган аскарлар
Жанубий Корея ва АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея Россияга 10 мингдан ортиқ аскар юборган. Улардан баъзилари аллақачон Курск вилоятидаги жангларда қатнашган. Украина президенти Владимир Зеленский урушга юборилган Шимолий Корея аскарлари сони 100 мингга етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Сеул маълумотларига кўра, КХДР Россияга оғир артиллерия – ўзиюрар гаубицалар ва кўплаб ракета тизимларини ҳам етказиб беради.
Россия ва Шимолий Корея Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтира бошлади. 2024 йил июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан ҳужум содир бўлган тақдирда бир-бирини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи, шунингдек, Ғарб санкцияларига қарши ҳамкорликни ўз ичига олган кенг қамровли стратегик шартнома имзолаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Янги йил ярмаркалари қаерларда ташкил этилади?