11:56 / 18.12.2024
69

Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди

Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
Фото: Getty Images
Германия ва бошқа мамлакатлар полицияси қўшма тергов давомида аъзолари кексаларни ўзларини салбий вазиятга тушиб қолган қариндошлари сифатида кўрсатиб, алдаб юрган халқаро фирибгарлик тармоғини фош қилди. 17 декабр, сешанба куни хабар қилинганидек, Фрайбург прокуратураси ва Баден-Вюртемберг федерал ери полицияси бошқармаси томонидан ўтказилган кенг кўламли операция натижасида жами 4 854 500 еврога яқин қийматдаги 400 та фирибгарлик ҳолатларининг олди олинди.

Қўлга олинганлар асосан кексаларга қўнғироқ қилиб, ўзларини қариндошлари сифатида кўрсатиб, қийин вазиятда ёрдам бериш учун улардан пул беришни сўраган.

Терговчилар, бошқа нарсалар қаторида, фирибгарлар ва уларнинг потенциал қурбонлари ўртасидаги суҳбатларни тинглашди. Полшада полиция ушбу ноқонуний фаолият билан шуғулланган кол-марказни фош қилишга муваффақ бўлди ва шу тариқа фирибгарларнинг инфратузилмасини йўқ қилди. 20 нафар гумондор қўлга олинди.

Қайд этилишича, Европол томонидан қўллаб-қувватланган халқаро фирибгарлик тармоғига қарши операция ноябр ойи охирида бошланган ва икки ҳафта давом этган. Унда Австрия, Венгрия, Германия, Люксембург, Полша, Словакия, Чехия ва Швейцариядан полиция ходимлари иштирок этди.

Германияда операцияга ҳар куни 1000 нафаргача полициячи жалб қилинган. Мувофиқлаштиришни Берлин жиноят полиция бошқармаси ва Берлин прокуратураси амалга оширди. Баден-Вюртембергдаги терговни Фрайбург прокуратураси ва ер жиноий полиция идораси бошқарган. Халқаро операциянинг ўзи 2023 йилнинг ноябр ойидан бери учинчи шундай жараён бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди