13:50 / 18.12.2024
135

Зеленский офиси Россия билан музокаралар қачон бошланишини очиқлади

Зеленский офиси Россия билан музокаралар қачон бошланишини очиқлади
Фото: AP Photo
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Россия билан урушни тугатиш бўйича музокаралар қачон бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда “Сусплине Львов” нашри хабар берди.

Ермакнинг сўзларига кўра, музокараларни бошлаш учун Россия урушни давом эттиришга ёрдам берадиган ресурслардан маҳрум бўлиши керак.

Мен яна бир бор таъкидлайман, улар (иттифоқчилар) фақат кучлиларга ёрдам беради, шунинг учун кучли бўлиш керак. Барқарор тинчлик бўйича ҳақиқий музокаралар душманнинг урушни давом эттириш учун ресурслари тугагандагина бошланади, шу боис олдинда жуда кўп иш бор”, деган у.

Андрей Ермак 24 октябрь куни президент Владимир Зеленский ғалаба режаси тақдим этилганини эслатди. Мазкур ҳужжат халқаро ҳамкорларга қаратилган бўлиб, мамлакатнинг позицияси ва урушни тугатишнинг реал механизмларини белгилаб беради.

Амалдорга кўра, 1261 маҳаллий кенгашдан 1087 таси режани қўллаб-қувватловчи мурожаатни қабул қилган. Яна 174 та кенгаш эса буни яқин келажакда амалга оширмоқчи.

Ушбу мурожаатда ғалаба режасининг асосий мазмуни ва уни қўллаб-қувватлашга чақириқлар мавжуд. Натижалар кўп жиҳатдан бизнинг асосий ҳамкорларимиз: АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Дания, Польша, Норвегия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг позициясига боғлиқ”, дея таъкидлади Украина президенти офиси раҳбари.

Ермак украиналиклар жаҳон ҳамжамиятига Украинадаги урушни тугатиш бўйича ўз қарашларини фаол равишда билдираётганини айтди.

"Украина делегацияларининг хорижий ташрифлари аллақачон сезиларли натижаларни берган", деди амалдор.

Россия томонидан Украинага қарши бошланган кенг кўламли уруш 1028 кундан буён давом этмоқда. Киев учун қарийб 1200 километрга чўзилган фронт, айниқса Покровск йўналишидаги вазият оғирлигича қоляпти. Украина армияси Донецк вилоятидаги энг сўнгги саноат марказини ташлаб чиқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский офиси Россия билан музокаралар қачон бошланишини очиқлади