Фото: AP Photo
АҚШ президенти администрациясининг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдами 2025 йил охиригача қурол-яроғ ва техника бўлган эҳтиёжни қоплашни назарда тутади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Метю Миллер маълум қилди.
"Биз аллақачон тақдим этган ва администрация фаолияти якунлангунга қадар юбориладиган ресурслар Украинани 2025 йил охиригача уруш учун зарур бўлган қурол-яроғ ва материаллар билан таъминлайди", деди Миллер.
У шу тариқа сайланган президент Дональд Трамп Оқ уйга келгач, Украинанинг Россияга қарши кураши қандай кечишига изоҳ берди. Миллер Конгресс томонидан Украинага тасдиқланган ҳарбий ёрдам пакетидан қанча сумма қолганини очиқламади. У бу масала билан Пентагоннинг шуғулланаётгани айтди.
АҚШнинг Киевга ёрдами икки асосий йўл билан амалга оширилади: Пентагон омборларидан ҳарбий мол-мулкни жўнатувчи PDА ташаббуси ва янги ускуналарни сотиб олишни назарда тутувчи USAI.
Ҳозирги маъмурият Байденнинг муддати тугагунга қадар — 2025 йил 20 январгача — Украинага келишилган барча маблағларни ажратиш ниятида эканини бир неча бор эълон қилган. Мазкур сумма тахминан 9 миллиард долларга етади.
АҚШ ҳарбий ёрдамига Россиянинг позицияси
Россия Украинага қурол-яроғ етказиб бериш муаммони ҳал этишга тўсқинлик қилиши, НАТО давлатларини тўғридан-тўғри можарога жалб этиши ва “олов билан ўйнашиш” эканини билдирган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол-яроғ ташиётган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО нафақат қурол етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа давлатлар ҳудудида кадрлар тайёрлаш орқали ҳам можарода бевосита иштирок этмоқда. Кремль эса Ғарбнинг Украинани қурол билан таъминлаши салбий оқибатларга олиб келишини билдирган. Россия таҳдидли баёнотларига қарамай, ўзи ҳам Шимолий Корея ҳарбийларини урушга жалб қилмоқда, жанг майдонида Эроннинг Shahed дронларидан фойдаланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Зеленский Қрим ва Донбасс ҳақида: «Бизда уларни қайтариш учун куч йўқ»
Қорақалпоғистон ва Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди