131
Россиядаги ўзбеклар кенгаши раҳбари Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонликни ҳақорат қилди
Фото: vku-org
«Биз шунчалик сармоя киритамиз, яхши муносабатларга сармоя киритамиз... Булар камдан кам учрайдиган, сотқин махлуқларки, қуролсиз одамга тийинлар эвазига шундай террорчилик ҳаракатларини амалга оширади», — деган Худойбердиев RIA Novosti'га берган изоҳида.
Иброҳим Худойбердиев, шунингдек, ўз юртдошлари экстремистлар билан аралашиб кетмасликлари учун «тушунтириш ишларини янада кучайтириш керак»лигини таъкидлаган.
Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганди. Тергов маълумотига кўра, қўлбола портловчи қурилма уй подъезди ёнида турган электр самокатга ўрнатилган.
18 декабр куни Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олди. У сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Рамзан Қодиров гўзаллик салонларини ёпишга чақирди
Қирғизистон президенти бош вазирнинг истеъфога чиқиши сабабини айтди