19:34 / 18.12.2024
52

Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроғига келмади

Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроғига келмади
Фото: AFP
Импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл исёнга уриниш иши бўйича Коррупцияга қарши тергов департаментида сўроққа келмади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Сўроқ бугун бўлиб ўтиши керак эди. Тергов гуруҳи президент вакиллари орқали ва почта орқали чақирув қоғозларини топширишга ҳаракат қилди, бироқ котибият ва Юн хавфсизлик хизмати уларни қабул қилмади.

Коррупцияга қарши тергов бошқармаси бошлиғи О Дон Вун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қонун доирасида чора кўришини айтди. Энди тергов президентни ҳибсга олишга ордер бериш ёки уни қайта сўроқ қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Прокуратура параллел равишда ўз терговини олиб бормоқда ва Юн Сок Ёл 15 декабр куни бўлиб ўтган биринчи суд мажлисига келмагани учун иккинчи сўроққа чақирув эълон қилди.

14 декабр куни Жанубий Корея Миллий ассамблеяси Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди. У давлатга хиёнат ва ҳарбий ҳолат жорий этишга уринишда айбланиб, тергов қилинмоқда.

Президентнинг дахлсизлиги исён айбловига тааллуқли эмас ва Юн суд ҳукми чиққунга қадар ҳибсга олиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроғига келмади