06:30 / 19.12.2024
18

Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда

Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Фото: Depositphotos
Москва Россиянинг Курск вилоятидаги анклавни ушлаб турган украиналик ҳарбийларга ҳужумларини кучайтириб, Донбассдаги босимни оширди. Бу ҳақда Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.

Душман кетма-кет учинчи кун Курск вилоятида шиддатли ҳужумлар олиб бормоқда”, деди Сирский ҳукумат ва минтақавий ҳокимият вакилларига онлайн мурожаатида.

Унинг қўшимча қилишича, Россия катта йўқотишларга учраётган Шимолий Корея қўшинларидан “фаол” фойдаланмоқда. Аввалроқ Пентагон вакили Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятида бир неча юз кишини, шу жумладан, оддий аскарлар ва жуда юқори мартабали зобитларни йўқотганини маълум қилган эди.

Украина ҳарбийлари кечки ҳисоботларида мамлакат армияси Курск вилоятида Россиянинг 42 та ҳужумини қайтарганини билдирди. Аввалги ҳисоботида 24 соат ичидаги жанговар тўқнашувлар сони ўтган ҳафтадаги кунлик 40 га яқин кўрсаткичдан 68 тага ошгани хабар қилинган эди.

Украина Курск вилоятида август ойида операцияни бошлаган, аммо ўшандан бери ўз назорати остидаги чегара ҳудудининг 40 фоиздан ортиғини бой берган.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу қадам фронт чизиғини янада чўзиб, Украина Қуролли кучларига қўшимча юк бўлмоқда.

Сирскийнинг аниқлик киритишича, Россия қўшинлари жорий йилда энг тез суръатларда илгарилаётган Донбассда ҳам жанглар авж олган. У ҳукумат ва минтақавий амалдорларга Россия қўшинлари Покровск ва Курахово логистика марказларига ҳужумларини давом эттираётганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари Покровск шимолидаги Ганновка қишлоғини эгаллаб олганини қайд этди. Бу ерда металлургия саноати учун кўмир қазиб олинадиган ягона Украина кони жойлашган. Украинанинг машҳур Deep State ҳарбий блоги ҳам Россия қўшинлари Ганновкани назорат қилаётганини хабар қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда