Фото: Reuters
2050 йилга бориб Англиядаги 6 миллиондан зиёд кўчмас мулк объектлари сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда Атроф-муҳит муҳофазаси агентлигининг ҳисоботига таяниб, The Guardian хабар берди.
«Англиядаги 6,3 миллионга яқин кўчмас мулк объектлари (уйлар ва корхоналар) бир ёки бир нечта манбалар — дарёлар, денгизлар ва ер усти сувлари тошқинлари сабаб сув остида қолиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Тадқиқотга кўра, иқлим ўзгариши туфайли 2050 йилга бориб сув тошқини хавфи остида бўлган уйлар ва бошқа кўчмас мулкларнинг умумий сони 8 миллионга етади.
«Бошқача айтганда, аср ўрталарида Англиядаги ҳар тўртта объектдан биттаси сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудда жойлашган бўлади», — дея таъкидланади ҳисоботда.
Олимларнинг огоҳлантиришича, жиддий сув тошқинлари мамлакат учун оғир иқтисодий оқибатларни юзага келтириши мумкин. 2016 йилдан 2019 йилгача Англия ва Уэлсдаги сув тошқинлари оқибатида кўрилган зарар турли баҳолашларга кўра, 504 миллиондан 924 миллион фунт стерлинггача бўлган.
Британияда мунтазам ёмғирлар сабаб ҳар йили кучли сув тошқинлари рўй беради. Жорий йилнинг сентябр ойида содир бўлган сув тошқини оқибатида Англиянинг турли ҳудудларидаги 630 га яқин бино сув остида қолганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Нима учун Жеки Чан, Стинг ва Цукерберг каби машҳурлар фарзандларини меросдан маҳрум қилган?