09:24 / 19.12.2024
28

НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди

НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
Фото: Sgt. Stephen P. Perez/U.S. Army/UPI Photo/Newscom/picture alliance
НАТО, аввалроқ режалаштирилганидек, Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда 18 декабр, чоршанба куни манбага таяниб, Reuters хабар берди.

Бу қадам Киевга ёрдам кўрсатиш механизмини АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг эҳтимолий қарорларидан ҳимоя қилиш истаги сифатида кўрилмоқда, дея қайд этади агентлик.

Ушбу чора бир неча ойлик кечикишдан сўнг қабул қилинди ва НАТО ролини кучайтиради, аммо у Украинага ўз кучларини жойлаштиришдан воз кечишда давом этмоқда. Шу билан бирга, дипломатик манбаларнинг фикрича, транзит чекланган таъсирга эга бўлиши мумкин, чунки Трамп қўл остидаги Қўшма Штатлар ҳали ҳам иттифоқдаги доминант куч бўлиб, Киевга ёрдамни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

NSATU (Nato Security Assistance and Training for Ukraine) деб номланган янги штабнинг вазифаси Украинага блок билан янада яқинлашишида ёрдам беришдир. Штаб Германиянинг Висбаден шаҳридаги Америка базаси ҳудудидаги Clay казармасида жойлашган.

Reuters манбасига кўра, штаб аллақачон амалиётга тўлиқ тайёр.

«NSATU иши... Украина позициясини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу НАТО позициясини ҳам мустаҳкамлайди – Европа ва Шимолий Америкадаги 1 миллиард аҳоли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган», — деди НАТОнинг Европадаги бош қўмондони Кристофер Каволи.

НАТО АҚШни Украинага ҳарбий ёрдам координатори ролида алмаштирди

Шимолий Атлантика алянси АҚШ ўрнига Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишини мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда 17 декабр куни манбаларга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди. Уларга кўра, НАТО шу йўл билан АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаш механизмини ҳимоя қилмоқчи.

Илгари Киевга ҳарбий ёрдамни Вашингтон бошчилигидаги Рамштайн гуруҳи мувофиқлаштирган, у Германиядаги худди шу номдаги АҚШ ҳаво кучлари базасида йиғилган. Энди, Reuters маълумотларига кўра, Германиянинг Висбаден шаҳридаги Америка ҳарбий базасида жойлашган НАТОнинг Украина учун хавфсизлик ва таълим (NSATU) алянсининг янги миссияси аллақачон буни амалга оширишга киришган.

Агентликнинг таъкидлашича, ваколатларнинг НАТОга ўтказилиши чекланган самара бериши мумкин, чунки Трамп президентликка келганида Американинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини камайтириши эҳтимоли бор. Шу пайтгача Қўшма Штатлар ушбу кўрсаткич бўйича дунёда етакчилик қилган: Килдаги Жаҳон иқтисодиёти институти (ifw) ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил январидан 2024 йил январигача Вашингтон Киевга 42,2 миллиард евро ажратган. Ёрдам ҳажми бўйича Германия 17,1 миллиард билан иккинчи ўринда эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди