Фото: CNN
Сурияда президент Башар ал-Асад режимини ағдарган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) раҳбари ал-Жулоний мамлакат ҳақида ижобий фикр билдириб, Сурия иккинчи Афғонистонга айланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда у BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.
Ал-Жулонийга кўра, Сурия урушдан чарчаган ва қўшнилари ёки Ғарб учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Шу сабабли у ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга чақирди. Бу рўйхатга гуруҳни БМТ, АҚШ, Европа иттифоқи, Буюк Британия, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлар киритган. ҲТШ ўз фаолиятини 2016 йилда “Ал-Қоида”дан (бу ҳам террористик ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) ажралиб чиққан ҳолда бошлаганди.
“Улар (ҲТШ) тинч аҳолига ёки фуқаролик ҳудудларга ҳужум қилмаган. Аслида улар ўзларини Асад режими жиноятларининг қурбонлари деб ҳисоблайди. Жабрланганларга эса тажовузкорлар каби муносабатда бўлиш ярамайди”, деди Ал-Жулоний.
У Сурияни Афғонистонга ўхшатиш ҳақидаги шубҳаларни ҳам рад этди. ҲТШ етакчиси бу мамлакатлар жуда фарқли ва турли анъаналарга эга эканини таъкидлади. “Афғонистон — қабила жамияти”. Сурияда эса, Ал-Жулонийга кўра, бошқача менталитет мавжуд. Хусусан, у аёллар таълими зарурлигига ишонишини билдирди.
“Идлибдаги университетларимиз саккиз йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритмоқда. Фикримча, бу университетларда аёлларнинг улуши 60 фоиздан юқори”, деди Ал-Жулоний.
У Сурияда спиртли ичимликлар рухсат этиладими, деган саволга шундай жавоб берди: “Гапира олмайдиган кўп нарсалар бор, чунки булар ҳуқуқий масалалар ҳисобланади”.
Ал-Жулоний Сурияда ҳуқуқшунослардан иборат қўмита ташкил этилиб, у янги конституцияни ишлаб чиқишини айтди:
“Қарор қабул қилиш уларнинг вазифаси. Ҳар қандай ҳукмдор ёки президент қонунга бўйсуниши шарт”, деди у.
Суриядаги вазият
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.
Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.
Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди.
10 декабрь куни Идлиб шаҳрида исёнчиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидениэ мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда