Хитой Энергетика ишлари бўйича давлат бошқармаси Кўмир соҳаси бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Вей Пенъюан коррупсия иши бўйича айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. “ТАСС” хабарига кўра, ҳукм икки йилдан сўнг ижро этилади.
Вей Пенъюан 212 миллион юан (тахминан 31,7 миллион доллар) миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган.
Одатда Хитойда ўлим жазоси ҳукм ўқилганидан кейин қисқа муддат ичида ижро этилади. Бироқ баъзан ҳукмни ижро этиш муддати икки йилгача қилиб белгиланиши мумкин — бунда судланувчи олий жазонинг умрбод қамоқ жазоси ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилишига умид қилиши мумкин.
Хитойда 2012—2013-йилларда Си Сзинпин бошлиқ “бешинчи авлод” раҳбарлари ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда коррупсияга қарши кенг миқёсли кураш бошланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди