Фото: Getty Images
19 декабр, пайшанбага ўтар кечаси Ростов областига «30 дан ортиқ УУА ва 3 та ракета» ҳужум қилди, деб ёзди минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар Telegramʼда. «Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Таганрог, Батайск, Ростов, Шахти, Каменск, Миллерово ва Новошахтинскни ҳимоя қилиш учун жойлаштирилди», — дейилади хабарда. Слюсар Новошахтинский нефт маҳсулотлари заводида «ёнғин содир бўлганини» аниқлаштирди.
«Афсуски, Ростов яқинидаги аҳоли пунктида бир киши жароҳат олди, бошқа оқибатлар ҳақида маълумотларга ойдинлик киритилади», деб ёзган губернатор вазифасини бажарувчи.
Каналлар ёнғин видеоларини эълон қиляпти
Ўз навбатида, Astra Новошахтинскдаги нефт заводига ҳужум қилингани акс этган видеони тақдим этди. Baza Telegram-канали ҳам маҳаллий аҳолидан олинган нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин акс этган бир нечта видеоларни эълон қилди. Россия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Ростов-Дон шимолида ҳаво ҳужуми сиренаси янгради, шаҳарнинг ўзида ҳам портлашлар бўлган.
«Ростов областидаги Новошахатний нефтни қайта ишлаш заводи. Бизнинг дронларимиз ҳужумида 40 дан ортиқ портлашлар. Натижада - АВТ-6 атмосфера-вакуумли нефтни қайта ишлаш қурилмаси зарар кўрди. Бу НҚЗни ярим йил ичида иккинчи марта йирик нишонга олиш. Биринчиси 2024 йил 6 июн куни содир бўлган», — дейилади Украинанинг «Андрющенко Time» Telegram-каналида.
Хабар эълон қилинган пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина расмийларидан расмий изоҳ тақдим этилмади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”