14:00 / 19.12.2024
20

Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин

Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин
Фото: AP Photo
Импичмент натижасида ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл коррупцияга қарши тергов бошқармасига исён иши бўйича сўроққа келмади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Сўроқ Сеулдаги бошқарма офисида 18 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланиши керак бўлган. Бунгача чақирув қоғозларини президент вакиллари ва почта орқали юбориш натижа бермаган. Давлат раҳбари котибиятида ва хавфсизлик хизматида тегишли ваколатлар йўқлиги сабабли улар чақирув қоғозини қабул қилмаган.

Коррупцияга қарши тергов бошқармаси бошлиғи О Дон Ун чақирув қоғозлари атайлаб қабул қилинмагани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонуний чоралар кўришини айтди. Жумладан, ҳозирда президентни ҳибсга олиш учун ордер талаб қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Илгари Юн Сок Ёл параллел тергов олиб бораётган прокуратуранинг сўроғига келмаганди. Идора 21 декабрга мўлжалланган иккинчи чақирув қоғозини расмийлаштирган.

Жанубий Корея парламенти 14 декабрь куни президент Юн Сок Ёлга 3 декабрь куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани сабабли импичмент учун овоз берди. Ҳарбий ҳолат бекор қилингандан сўнг президент исён кўтаришда айбланган.

Юн Сок Ёл лавозимидан четлатилган, аммо у Конституциявий суд қарорини қабул қилгунга қадар президент лавозимида қолади. Давлат раҳбарига Жанубий Кореядан чиқиш тақиқланган. Шунингдек, мамлакатда биринчи хонимга нисбатан терговга рухсат берилган.

Президент рафиқаси тергов қилинади

Жанубий Корея миллий ассамблеяси (парламенти) президент рафиқаси Ким Гон Хига нисбатан қимматли қоғозларни манипуляция қилиш тўғрисидаги ишни тергов қилиш учун махсус прокурорни тайинлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга қарши айбловлар орасида Deutsche Моtors ва Sambu Тоegan акциялари нархларини сунъий бошқариш, пора олиш ва Cоvana Content ҳомийлигига оид ишлар, “ҳашаматли сумкаларни қабул қилиш” ҳолати, сайловларга аралашиш, давлат сирларини ошкор қилиш ҳамда бошқа ҳолатлар киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин