Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь куни ўтказилган “Йил якунлари” тадбирида миграция масаласи мамлакат учун “жуда нозик ва кескин” эканлигини таъкидлади.
“Бу жуда нозик ва кескин масала. У нафақат биз учун, балки Европа учун янада кескинроқдир”, деди Россия раҳбари РФдаги миграция муаммосини ҳал қилиш йўллари ҳақидаги саволга жавоб берар экан. Унинг баҳолашича, меҳнат мигрантлари сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш зарур.
“Бунинг учун кўп сонли малакасиз ишчи кучи талаб қилмайдиган технологиялардан фойдаланиш ва якуний натижани юқори технологияли фаолият соҳаларига йўналтириш керак. Натижада малакасиз меҳнат учун кўп сонли мигрантларни жалб этиш зарурати бўлмайди”, дея таъкидлади Путин.
Россия раҳбарига кўра, бундай жалб қилиш муқаррар бўлган ҳолларда, одамларни ҳамкор мамлакатлар, аввало Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда тайёрлаш лозим. У бундай тайёргарликнинг усуллари сифатида рус мактаблари тармоғини ривожлантириш, рус тилини ўргатиш ҳамда ишлаш учун келишни хоҳловчиларни РФ урф-одатлари ҳамда қонунлари билан таништириш каби чораларни санаб ўтди.
Путин муаммони ҳал қилишда иқтисодий жиҳатдан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилиш жиҳати ҳам мавжудлигини ва уларни бирлаштириш зарурлигини қўшимча қилди. Бу мақсадда алоҳида идора ташкил этиш таклифларига изоҳ берар экан, у бундай ваколатларни Ички ишлар вазирлигида сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ эканини айтди.
Сиёсатчининг фикрича, бунинг учун ИИВ тузилмасида алоҳида кучли бўлинма ташкил этиш ва унга иқтисодий идоралар вакилларини жалб қилиш керак. У шундай йўл билан муаммо яхлит тарзда, бироқ бошқа давлат органлари ва минтақалар билан чамбарчас ҳамкорликда ҳал этилишини қайд этди.
Бундан ташқари, Путин Давлат думаси томонидан қабул қилинган рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлади. Президент бундай чора бўлмаса, бу болаларни қандай ўқитиш масаласи муаммога айланиши мумкинлигига эътибор қаратди.
Давлат думаси депутатлари 11 декабрь куни муҳожирларнинг рус тилини билмайдиган болаларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонунни тасдиқлаган эди. Ҳужжатга мувофиқ, боланинг рус тилини билиши ва Россия ҳудудида қонуний равишда яшаётганлиги мактабга қабул қилинишидан олдин мажбурий тартибда текширилиши лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди