07:00 / 20.12.2024
16

Блинкен: “АҚШ Сурияда ҳокимият тепасига келганларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи”

Блинкен: “АҚШ Сурияда ҳокимият тепасига келганларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи”
Фото: “Газета.ру”
АҚШ Сурияда ҳокимият тепасига келган Абу Муҳаммад ал-Жулоний лақаби билан танилган “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” (ҲТШ) қуролли гуруҳи ва унинг раҳбари Аҳмад ал-Шарага нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Bloomberg телеканалига берган интервьюсида буни тасдиқлади.

"Биз барча санкцияларни қайтадан кўриб чиқмоқдамиз. Нафақат ўзимиз жорий қилган санкциялар, балки бошқа чекловларни ҳам. БМТ ҲТШ ва унинг раҳбарига нисбатан санкциялар киритганди. Менимча, биз Дамашқда инклюзив дунёвий ҳукумат қуриш бўйича аниқ қадамларни кўришимиз керак, бу эса охир-оқибатда ўтиш даврига, кейин эса сайловлар ташкил қилишга олиб келади", деди Америка дипломатияси раҳбари.

"Агар биз бу қадамларни кўрсак, биз шунга мос равишда қарор қабул қиламиз. Бошқалар ҳам шундай қилса керак. Биз шунчаки баёнотларни эмас, аниқ ҳаракатларни кўришимиз керак", дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби.

Блинкеннинг таъкидлашича, Вашингтон “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” ИШИД ёки бошқа террористик гуруҳлар билан иттифоқ тузмаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Биз ҲТШ раҳбари жаноб ал-Жуланийнинг ижобий баёнотларини эшитдик. Бироқ ҳамма диққатини қуруқ гапларга эмас, содир бўлаётган воқеаларга қаратган. ҲТШ вакиллари нима гапираётгани эмас, нима қилаётгани муҳим. Улар барча Сурия фуқароларини рози қиладиган чораларни ишга солиб, янги ҳокимиятга ўтишни амалга ошириши керак", деди Блинкен.

Аввалроқ NBC телеканали АҚШнинг юқори мартабали расмийларига таяниб, Вашингтон Башар Асадни ҳокимиятдан ағдарган “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан ўчириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

NBC таъкидлаганидек, бундай қарор қабул қилиш гуруҳ раҳбари ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофотни бекор қилишни англатади.

Ал-Жулоний BBC’га берган интервьюсида Сурия иккинчи Афғонистонга айланмаслигини таъкидлаганди.

Абу Муҳаммад ал-Жулоний
Фото: CNN

Ал-Жулонийга кўра, Сурия урушдан чарчаган, қўшнилари ёки Ғарб учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Шу сабабли у ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга чақирди.

Бу рўйхатга гуруҳни БМТ, АҚШ, Европа иттифоқи, Буюк Британия, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлар киритган. ҲТШ ўз фаолиятини 2016 йилда “Ал-Қоида”дан (бу ҳам террористик ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) ажралиб чиққан ҳолда бошлаганди.

ҲТШ аъзолари тинч аҳолига ёки фуқаролик ҳудудларга ҳужум қилмаган. Аслида улар ўзларини Асад режими жиноятларининг қурбонлари деб ҳисоблайди. Жабрланганларга эса тажовузкорлар каби муносабатда бўлиш ярамайди, деди Ал-Жулоний.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блинкен: “АҚШ Сурияда ҳокимият тепасига келганларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи”