Фото: AFP
Украина президенти Володимир Зеленский 19 декабр, пайшанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг «юқори технологияли дуэл» ўтказиш таклифини кескин танқид қилди. Унга кўра, Россия Киевга «Орешник» ракетаси билан зарба беради, Ғарб ҳаво мудофаа тизимлари эса уни уриб туширишга ҳаракат қилади.
«Сизнингча, бу тўғрими?», — деб ёзади Hromadske интернет нашри Украина раҳбарининг Брюсселдаги матбуот анжуманида Россия олий бош қўмондони сўзларига муносабат билдирган нутқига таяниб.
Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида
Ўша матбуот анжуманида Володимир Зеленский Украина музлатилган можарода яшай олмаслигини таъкидлади. «Ўт очишни тўхтатиш масаласида биз музлатилган можаро билан яшай олмаслигимизни тушунишимиз керак (...) Бугун ўт очишни тўхтатиш учун эртага нима бўлишини билишимиз керак», деди у.
Шу билан бирга, Украина раҳбари Киев учун АҚШ ва Европа Иттифоқидан биргаликда хавфсизлик кафолатлари муҳимлигини таъкидлади. «Украина учун Европа кафолатлари етарли бўлмайди, буни фақат Европа етакчилари билан муҳокама қилиб бўлмайди, чунки биз учун ҳар қандай ҳолатда ҳам, бугун ҳам, келажакда ҳам ҳақиқий кафолатлар НАТОдир ва НАТО ҳам АҚШ, ҳам Европа етакчилари қарорига асосланади», — деди Зеленский.
Бир кун аввал, 18 декабр куни Зеленский Брюсселда Шимолий Атлантика алянси бош котиби Марк Рютте билан учрашув ўтказди, унинг асосий мавзуси Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди