Фото: picture-alliance/dpa
Роскомнадзор YouTube платформасига қарши «чора кўриш учун асослар» тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда 19 декабр, пайшанба куни идора матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.
Хусусан, Роскомнадзор YouTubeʼни «Россия қонунчилигини кўп ҳолатларда бузишда» ҳамда Россия ва унинг фуқароларига «ҳурматсизликда» айблади, дейилади хабарда. «Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва жамоат арбобларидан бошлаб, бу йил Америка компанияси россиялик мусиқачиларнинг видеоларини тўсиб қўйишни бошлади ва алоҳида асарлар эмас, балки россиялик фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган бутун каналларни ҳам», дея Роскомнадзорнинг баёнотидан иқтибос келтиради "Хайтек" интернет нашри.
Идора «бундай вазиятда компанияни рағбатлантириш учун етарли воситаларга эга» экани билан таҳдид қилди.
Россияда YouTube «секинлашиши» Путиннинг жонли мулоқоти билан боғланди
"Медуза" манбасига кўра, россиялик алоқа операторларидан бири 18 декабрдан бошлаб YouTubeʼга кириш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фойдаланувчилардан кўплаб шикоятлар туша бошлаганини тасдиқлади. Ўсиш Москва вақти билан тахминан соат 21.00 да содир бўлди ва шикоятлар келиши давом этмоқда. «Агар илгари секинлашувдан сўнг кунига 10 мингта мурожаат бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони кунига 40 мингдан ошади», — дея аниқлик киритди манба.
Манбанинг тан олишича, бундан ҳам каттароқ «секинлашув» 19 декабр куни Россия президенти Владимир Путиннинг жонли мулоқоти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Якуний матбуот анжуманида Путин YouTube фаолиятининг ёмонлашуви учун жавобгарлик платформанинг ўзида эканлигини ва Роскомнадзорнинг видеохостинг сайтига қарши даъволари асосли эканини таъкидлади. Россияда YouTubeʼнинг нормал ишлаши учун хизмат «маҳаллий қонунларга мувофиқ бўлиши керак» ва кириш билан боғлиқ муаммолар, жумладан, Ғарб чекловлари фонида юзага келган, деди Путин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди