10:42 / 20.12.2024
20

Трамп ва Шолц телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилди

Трамп ва Шолц телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фото: Picture Alliance
Россиянинг Украинага қарши уруши жуда узоқ давом этмоқда. Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 19 декабр, пайшанба куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида шундай фикрга келишди, деб хабар бермоқда Германия ҳукумати матбуот хизмати.

Германия канцлерининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт таъкидлаганидек, «Европадаги хавфсизлик муаммолари суҳбат марказида бўлган». «Улар Россиянинг Украинага қарши уруши жуда узоқ давом этаётгани ва имкон қадар тезроқ ҳалол, адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш йўлидан бориш муҳимлиги ҳақида келишиб олдилар», — деди Хебештрайт.

Шолц немис компанияларини Украинага сармоя киритишга чақирди

Германия канцлери Олаф Шолц 11 декабр куни Берлинда Германия-Украина иқтисодий форумини очар экан, немис компанияларини Украинага кўпроқ сармоя киритишга чақирди. «Агар сиз бугун ва келгуси йилларда Украинага сармоя киритсангиз, демак, сиз Европа Иттифоқининг бўлажак аъзосига инвестиция киритган бўласиз», деди Шолц. У Германия ва Украина ўртасидаги биринчи қўшма корхоналар мудофаа саноатида аллақачон пайдо бўлганини қўшимча қилди. «Менимча, бу динамик равишда давом этиши керак», деди Шолц.

Канцлернинг сўзларига кўра, урушдан кейин Европа Украинадаги иқтисодий ўсиш суръатлари ва ривожланиш имкониятларини кўради, «бу илгари фақат сўнгги йигирма йил ичида Европа Иттифоқига қўшилган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида кузатилганди». Германия иқтисодиёти ушбу муваффақият тарихида катта рол ўйнади ва улардан фойда кўрди, деб давом этди Шолц. «Мен Украинага нисбатан ҳам шунга ўхшаш нарсани хоҳлайман», деб хулоса қилди канцлер.

Ҳаммаси бўлиб, унинг сўзларига кўра, Украинада 2000 га яқин немис компанияси ишлайди. «Уларнинг кўпчилиги қўшимча сармоя киритишни режалаштирмоқда. Сиз мамлакатни қайта тиклашга ёрдам беряпсиз», — деди Шолц. Канцлер Украинанинг ЕИга қўшилишидан олдин ҳали кўп йўл босиб ўтиши кераклигини таъкидлади. Бироқ, бу жараён «Украина нафақат маданий ва сиёсий жиҳатдан Европага тегишли эканлигига, балки Европа Иттифоқига аъзо давлат бўлишига – ундан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишига ишонч пайдо қилади».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Шолц телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилди