11:35 / 20.12.2024
46

Россияда мусулмонларга кўпхотинликка рухсат берилди

Россияда мусулмонларга кўпхотинликка рухсат берилди
Фото: ИсламNews
Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши мусулмонларга 4 тагача шарий никоҳга рухсат берди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг хабар беришича, уламолар кенгаши эрнинг барча хотинларига адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарти билан тўрттагача шарий никоҳ тузишга рухсат берган.

Агар турмуш ўртоғи соғлиғи туфайли, репродуктив ёшининг тугаши ёки бошқа объектив сабабларга кўра, масалан, жинсий номувофиқлиги сабабли фарзанд кўришга қодир бўлмаса, бунга йўл қўйилади”, деди у.

Бунда никоҳда бўлган эркак ўз хотинини бошқа аёл билан янги никоҳ тузиш нияти ҳақида хабардор қилиши керак.

Хотиннинг мавжудлигини яшириш мутлақо мумкин эмас. Агар у (иккинчи хотин) бу ҳақда хабардор қилинмаган ва бундай вазиятга кўникишга тайёр бўлмаса, ўзининг никоҳини (исломий қоидалар бўйича тузиладиган никоҳ) бекор қилишни талаб этишга ҳақлидир”, дея қўшимча қилди муфтий.

Янги диний никоҳ тузаётганда эркак киши барча фарзандларни ўз қарамоғига олиши ҳамда васиятномани нотариал тасдиқлаши лозим бўлади.

Россияда туғилиш кўрсаткичи пасайиб кетди

2023 йил Россия президенти Владимир Путим мамлакат бошдан кечираётган “энг қийин демографик муаммолар” ҳақида гапирганди. У кўп болали оилалар анъанасини қайта тиклаш зарурлигини айтганди. Путин бир неча авлод олдин рус оилаларида етти-саккиз, ҳатто ундан ҳам кўпроқ фарзанд бўлганини эслаган.

"Келинг, бу ажойиб анъаналарни қайта тиклайлик. Кўп болали ва катта оилалар Россиянинг барча халқлари учун одатий ҳолга, турмуш тарзига айланиши керак", — деган у.

“Росстат” маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки олти ойида Россияда 599,6 минг чақалоқ туғилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 мингга кам.

Шу билан бирга, ўтган 12 ой давомида умумий туғилиш коэффициенти 1,442 гача пасайди. Бу 2008 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир. Салбий демографик тенденцияни тўхтатиш мақсадида турли таклифлар берилмоқда. Кўп фарзандли оила қуриш учун россияликларни қишлоқларга оммавий кўчирисҳ, янги туғилган чақалоқлар ўртасида квартира ва автомобиллар ўйнаш, фарзандсизлик учун солиқ жорий этиш шулар жумласидандир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мусулмонларга кўпхотинликка рухсат берилди