12:00 / 20.12.2024
81

Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади

Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Россиялик генерални ўлдирилишида гумон қилинаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов 2025 йил 17 февралгача ҳибсда сақланади.

ТАССнинг иш материалларига асосланиб хабар беришича, Қурбоновнинг генерал Кириллов ва унинг ҳайдовчиси қотиллигига алоқадорлиги жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланган.

Москва суди А.Қурбонов ишини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиққан озодликда жиноий шериклари билан боғланиши мумкинлиги сабаб уни ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қабул қилган.

«Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари генерал Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор шахсларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон махсус хизматлари терактни тергов қилишда ҳар томонлама ёрдам беряпти
», – деб ёзмоқда ТАСС.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади