Россия армияси 20 декабрь куни эрталаб россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум уюштирди. Украина расмийларига кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида 10 киши яраланган.
Фото: BBC
Киев ҳарбий маъмурияти ва Киев мери Виталий Кличко жароҳатланган камида 10 кишидан олти нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Украина Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия эрталаб соат еттида Киевга бешта “Искандер-М” баллистик ракетасини учирган. Украина ҳарбийларига кўра, барча ракеталар уриб туширилган.
Фото: BBC
Киевнинг Голосеевский, Днепровский, Соломенский ва Шевченковский туманларига ракета парчалари тушган.
“Голосеевский туманида икки киши жароҳатланган, иссиқлик трассаси шикастланган, бир нечта автомобиль ёниб кетган”, деб хабар берди Киев мери Виталий Кличко.
Киев маъмуриятининг маълум қилишича, 630 та турар жой биноси, 16 та шифохона, 17 та мактаб ва 13 та болалар боғчаси иссиқлик трассасининг шикастланиши сабабли иссиқлик таъминотисиз қолган.
Соломенский ва Шевченковский туманларида ёнғин содир бўлган.
Фото: BBC
Ҳужум Киевдаги Николай черковига ҳам зарар етказган. Дронлардан бирининг вайроналари Деснянский туманидаги нотурар жой ҳудудига қулаган.
Россия Мудофаа вазирлиги Киевга берилган зарбаларни Украина Қуролли Кучларининг 18 декабрь куни Ростов вилоятидаги Каменский комбинатига ATACMS ва Storm Shadow ракеталари билан уюштирган ҳужумига жавоб деб атади (Украина томони бу баёнотга изоҳ бермади).
Қайд этилишича, 20 декабрь куни Россия ҳужумининг нишони Киевдаги “Луч” конструкторлик бюроси ва Украина хавфсизлик хизмати қўмондонлик пункти бўлган.
Фото: BBC
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, барча мақсадларга эришилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Ўзбекистонда 142 нафар «чемпион» тадбиркорлар пайдо бўлди