08:03 / 21.12.2024
40

Путин тарғиботчи Симонянни олтинчи орден билан мукофотлади

Путин тарғиботчи Симонянни олтинчи орден билан мукофотлади
Фото: Кремл матбуот хизмати
Владимир Путин Russia Today халқаро медиагуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонянни III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлашга оид қарорни имзолади.

Ҳужжат матнида келтирилишича, мукогот тарғиботчига «маҳаллий журналистика ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишдаги фаол иштироки учун» берилган.

III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени Симонян қўлга киритган олтинчи давлат мукофотига айланди. Бундан олдин у «Дўстлик» ордени билан (икки маротаба), IV даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени, «Александр Невский» ва «Шон-шараф» орденлари билан ҳам мукофотланган.

2025 йилда Россия ҳукумати давлат пропагандасига 137,2 миллиард рубл йўналтиришни режалаштирилган. «Оммавий ахборот воситалари» моддаси бўйича харажатлар жорий йилга нисбатан 13 фоизга ёки 15,9 миллиард рублга ошган. Таъкидланишича, ушбу бюджет Россиядаги бир қатор областларнинг йиллик харажатидан ошади.

Сентябр ойида АҚШ Молия вазирлиги «Москванинг президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уриниши» сабаб RТ телеканалига қарши санкциялар жорий этганди. Чекловлар Russia Today медиагуруҳи ва унинг бешта шуъбаси — «РИА Новости», RТ, «ТВ-Новости» Ruptly ва «Спутник»ка қарши қўлланган. Шунингдек, RT бош муҳаррири Маргарита Симонян ҳамда саккиз нафар топ менежерга қарши ҳам чекловлар жорий этилган.

Апрел ойида эса Украина россиялик тарғиботчи Маргарита Симонянни сиртдан геноцидда айблаганди. Қайд этилишича, у «Украина фуқаролик инфратузилмасига ракета ва бомбали ҳужумларни давом эттириш учун бир неча бор кампания олиб борган».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин тарғиботчи Симонянни олтинчи орден билан мукофотлади