© AP Photo / Julia Nikhinson
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқи мамлакатлари Америка энергетика ресурсларини сотиб олишни бошламаса, уларга бож киритиш билан таҳдид қилди.
"Мен Европа Иттифоқига айтдимки, улар АҚШ билан ўзларининг катта камомадини нефть ва газимизни йирик харидлар орқали тўлдиришлари керак. Акс ҳолда, бу доимий божларга олиб келади!" — деб ёзди сиёсатчи Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп ўзининг президентлигининг биринчи муддатида ЕИдан олиб келинадиган пўлат ва алюминийга янги божлар жорий қилган эди. 2022 йил охирида Қўшма Штатлар инфляцияга қарши қонун қабул қилганидан кейин Америка ва унинг европалик ҳамкорлари ўртасида яна бир савдо уруши бошланди. Бунга жавобан Европа Иттифоқи Америка товарларига божлар жорий қилди.
Европа Иттифоқи Трампнинг протекционистик сиёсатга қайтишидан ва Европа Иттифоқи маҳсулотларига божларни яна оширишидан қўрқади. У аллақачон Хитойдан келадиган товарларга 10% бож қўшишга ваъда берган. Бундан ташқари, у 20 январдан бошлаб, лавозимга киришганидан сўнг Мексика ва Канададан барча товарларга 25 фоизлик тарифларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади