Фото: Ilya Pitalev/Sputnik/IMAGO
Украина Қуролли кучлари (УҚК) Курск областининг Рилск шаҳрига йирик ракета зарбаси берди, деб хабар қилди минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн 20 декабр, жума куни ўзининг Telegram-каналида.
Хинштейннинг дастлабки маълумотларига кўра, отишма натижасида олти киши ҳалок бўлган, улардан бири ёш бола. Яна 10 нафар жабрланувчи, жумладан 13 ёшли бола касалхонага етказилган. «Уларнинг жароҳатлари енгил деб таснифланяпти», деб ёзади сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, Украина қўшинлари маҳаллий маданият маркази, бошланғич мактаб биноси, авиация коллежининг турар жой ва ўқув бинолари ва бошқа бир қанча биноларга ҳам зарар етказган.
Киев эрталаб РФ ҚК томонидан ўққа тутилди
20 декабр куни эрталаб Украина пойтахти Киев ва унинг атрофидаги ҳудудлар рус қўшинларининг оммавий ҳужумига учради. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, уриб туширилган Россия ракеталари қолдиқлари пойтахтнинг тўрт туманига тушган.
Кейинроқ маҳаллий ҳукуматнинг аниқлик киритишича, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, Албания, Аргентина, Фаластин маъмурияти, Шимолий Македония, Черногория ва Португалия элчихоналари бинолари зарар кўрган, деб хабар қилди Украина ТИВ. Дипломатлар орасида қурбонлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи