Фото: Maxppp / Stéphanie Para
Франция ҳукумати 19 декабр, пайшанба куни кечқурун Чад ҳукуматидан француз ҳарбий контингентини 31 январга қадар ушбу Африка мамлакатидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш тўғрисида хабарнома олди, деб хабар берди Франция халқаро радиоси (RFI) ҳукуматга яқин манбаларга таяниб.
RFI суҳбатдошлари Чаднинг талабларини реал эмас деб атади. Франциянинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида: «Минг нафар аскар ва кўплаб жиҳозларни етти ҳафта ичида олиб чиқиб кетишнинг иложи йўқ», деди. Улар қабул қилинган хабарномани «Чаддаги ҳокимият доираларининг босими» деб атади, шу билан бирга, музокаралар давом этаётганини ва «техник характерга эга, аммо яхши кетаётганини» тушунтирди.
Чад расмийларига яқин манбанинг айтишича, француз қўшинларини олиб чиқишнинг дастлабки жадвали март ойигача ҳисобланган, бироқ у жуда узоқ деб ҳисоблангани учун рад этилган. RFI суҳбатдошига кўра, Чад учун энг яхши вариант феврал ойи охиригача ёки Рамазон ойи (12 март) бошланишидан олдин ҳарбийларни олиб чиқиш бўлади. «Вазиятнинг Саҳел давлатлари иттифоқига алоқаси йўқ. Биз ҳар икки томонга мос келадиган ечим топишга ҳаракат қилмоқдамиз», — дея қўшимча қилди у.
Француз қўшинлари эвакуацияси
RFI таъкидлашича, бир неча кун аввал Франциянинг Mirage-2000 қирувчи самолёти Чад пойтахти Нжамена яқинидаги авиабазани тарк этган, кейинги ҳафта эса Франциянинг Фай-Ларгеау (50 нафар аскар) ва Абеше (тахминан 100 киши) назорат-ўтказиш пунктларини эвакуация қилиш бошланади. «Биз кучлар ва активларни бўшатиш жадал суръатлар билан давом этаётганини кўрсатмоқчимиз», деб таъкидлади француз ҳарбий амалдорлари ва бу ҳудудлар Нжаменадан ўн кунлик йўлда жойлашганлигини қайд этди. Кейинчалик Чад пойтахти яқинидаги Аджи-Коссей базасидан француз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлаш режалаштирилган.
Чад илгари Франциянинг мустамлакаси эди. Африка республикаси 1960 йилда мустақилликка эришди. 29 ноябр куни мамлакат ҳукумати Франция билан 2019 йилда имзоланган мудофаа шартномасини бекор қилди. Чад ҳукумати бу қарорни республика суверенитетини ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлади. Шартноманинг бекор қилиниши мамлакатга стратегик шериклик муносабатларини қайта кўриб чиқиш имконини беради, деб тушунтирди Чад ТИВ.
Апрел ойида республика ҳукумати Американинг Аджи-Коссей авиабазасидаги ҳарбий фаолиятини тўхтатишни талаб қилиб, уларнинг мавжудлиги учун асос йўқлигини кўрсатди. Ўша ойда Пентагон баъзи ҳарбий хизматчиларни Чаддан олиб чиқиб кетганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади